АҚШ ердан ташқаридаги космик кемаларни қабул қилганликда гумон қилинди
Олам
−
07 Июнь 2023 13876 1 дақиқа
АҚШ Мудофаа вазирлиги яширин ҳарбий дастур доирасида ердан ташқаридаги космик кемаларни сотиб олган бўлиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 6 июнь куни Америка разведка хизматининг собиқ ходими Девид Граш “NewsNation” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бу ердан ташқарида келиб чиққан техник транспорт воситалари, агар хоҳласангиз, уларни космик кемалар деб аташингиз мумкин, улар қўнган ёки ҳалокатга учраган ердан ташқари экзотик транспорт воситаларидир”, дейди Девид Граш.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ расмийлари ихтиёрида бузилмаган ва қисман шикастланган самолётлар мавжуд. Собиқ жосуснинг ишончи комилки, Пентагон космик кемани АҚШ армияси бир неча ўн йиллар давомида шуғулланиб келган маҳфий дастур доирасида топган.
Грашнинг таъкидлашича, фаол разведкачилар унга ушбу дастур мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва далилларни кўрсатган. Шунингдек, у АҚШ ҳарбийлари ўзга сайёралик учувчиларнинг жасадларини топишга муваффақ бўлганини айтган.
Телеканалга берган интервьюсида собиқ разведкачи хавфсизлик нуқтаи назаридан далил тақдим этишдан бош тортган.
2022 йил декабрь ойида “Associated Press” АҚШ Мудофаа вазирлигининг номаълум учар жисмларни текширишга ихтисослашган махсус ишчи гуруҳи турли ҳодисалар бўйича бир неча юз янги қўнғироқларни қабул қилгани ҳақида хабар берган. Аммо Пентагон ҳали бунинг исботини топмаган.
Чарос Юнусалиева
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь