АҚШ Японияни ядро қуроли билан ҳимоя қилади – Остин
Олам
−
15 Сентябрь 2022
7584Қўшма Штатлар анъанавий қуроллар ва унинг ядровий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Японияни эҳтимолий таҳдидлардан ҳимоя қилмоқчи. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Япония Мудофаа вазири Ясуказу Хамада билан учрашувдан сўнг маълум қилди. Бу ҳақда Пентагон баёнотида келтирилган.
Пентагон раҳбарининг сўзларига кўра, Америка Японияни тўлиқ анъанавий қуроллар ва ядровий салоҳияти билан ҳимоя қилишга тайёр.
“Бизнинг жавобимиз Япония ва бошқа иттифоқчи ва ҳамкорлар билан биргаликда масъулиятли, ишончли ва қатъий бўлиб қолади”, дейди у.
Шунингдек, Пентагон раҳбари Қўшма Штатларнинг Япония билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш истагини эълон қилиб, икки давлат иттифоқини Ҳинд-Тинч океани минтақаси хавфсизлигини таъминлашда “бурчак тоши” деб атаган.
Учрашувда Остин ва унинг ҳамкасби Хитойнинг Тайванга нисбатан ва Япония чегаралари яқинидаги ҳаракатларини муҳокама қилган. Остин ушбу ҳаракатларни қоралаб, уларни тажовузкор ва провокацион деб атаган. Шу билан бирга, улар Украинадаги вазиятни ҳам муҳокама қилган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси