АҚШ Япония ва Жанубий Корея билан янги кенгаш тузмоқчи 

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Япония ва Жанубий Кореяга ядровий тўсиқ бўйича янги маслаҳат органини яратиш таклифи билан мурожаат қилди. Бу ҳақда бугун, 8 март куни “Yomiuri” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, янги уч томонлама кенгаш доимий асосда фаолият юритиши кутилмоқда. У Япония ва Жанубий Корея билан ушбу масалани муҳокама қилиш учун АҚШнинг икки томонлама механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, ядровий чеклаш масаласини муҳокама қилишни чуқурлаштириш ҳамда АҚШ ядровий салоҳияти бўйича ахборот алмашинувини кенгайтириш учун мўлжалланган. 

Бундан ташқари, Америка томони тинчлик пайтида ядровий қуролларни тўхтатиб туриш билан боғлиқ қўшма тузилма яратиш, фавқулодда вазият юзага келганда эса жавоб чораларини белгилаш механизмини жорий этишни таклиф қилган. Айни пайтда АҚШ Япония ва Жанубий Корея билан ташқи сиёсат ҳамда мудофаа вазирликлари вакиллари даражасида ядровий тўсиқ бўйича икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.

Манбага кўра, Токио ва Сеул АҚШ таклифига ижобий муносабат билдирган. Иштирокчилар рўйхати ва маслаҳатлашувларнинг янги форматида муҳокама қилинадиган аниқ мавзулар яқин орада ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Япония ва Жанубий Корея КХДР ҳарбий салоҳиятини кучайтириши ва Пхеньян томонидан ядровий ракета дастурини ишлаб чиқиш фонида АҚШ ядровий соябонининг ҳозирги ишончлилик даражасидан хавотир билдирган.

Маълумот учун, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан ўтган йил охирида Қўшма Штатлар Япония ва Жанубий Корея билан ҳамкорликда Вашингтоннинг иттифоқчиларни ядровий соябон билан таъминлаш мажбуриятини кучайтириш учун амалий чоралар кўраётганини айтганди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Пхеньян бир неча бор Япон денгизига қарата ракета учирган ва эндиликда бундай амалиётни янада кўпроқ амалга ошириши мумкинлиги маълум қилинганди. Бунга жавобан АҚШ Жанубий Корея ва Япония билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг