АҚШ ядровий қувват ташувчи баллистик ракетани синаб кўрди

Олам

image

АҚШ ядровий заряд ташувчи снарядсиз Trident II баллистик ракетасини “Огайо” сувости кемасида синовдан ўтказди. Машғулот Калифорния штатитидаги Сан-Диего шаҳри соҳиллари яқинида ўтказилди.

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ракетани USS Maine (SSBN-741) сувости кемасидан учирган.

“Ўтказилган синов Trident II (5DLE) ракетасининг эксплуатацияга яроқли эканини тасдиқлади. Шунингдек, қуролнинг ишончли, аниқ ва стратегик салоҳияти ҳақида қўшимча маълумот олиш имконини берди”, дейилади баёнотда.

Маълумот учун, бу синов шу турдаги ракеталар 1989 йилда фойдаланишга топширилганидан кейинги 178-си бўлди. Trident II АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий денгиз кучларидаги ядровий қурол ташувчи ягона ракета ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ракета

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг