АҚШ Xiaomi ва яна 8 та Хитой компаниясини “қора рўйхат”га киритди

Олам 2244
image

АҚШ Хитойнинг тўққизта компаниясини "қора рўйхат"га киритди. Улар орасида Xiaomi Corp. ва Advanced Micro-Fabrication Equipment Inc. компаниялари ҳам бор. 

Бу йўл билан АҚШ Хитойнинг "қора рўйхат"га киритилган компаниялари сонини кўпайтирган. 

Xiaomi'нинг депозитар тилхатлари АҚШда биржадан ташқари бозорда сотилади. Кеча, 14 январь куни уларнинг котировкалари 9,4 фоизга пасайган. 

Қўшимча маълумотларга кўра, компаниянинг Гонконг фонд биржаси бозоридаги қиймати йил давомида 2,7 маротаба кўтарилиб, ҳозирда тахминан 107 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, шу ҳафтада АҚШ расмийлари "қора рўйхат"га Хитойнинг Alibaba Group Holding Ltd., Baidu Inc. ва Tencent Holdings Ltd компанияларини ҳам киритиши ҳақида гаплар пайдо бўлган. 

Кейинчалик, АҚШ Ҳукумати ушбу компанияларни "қора рўйхат"га киритмасликка қарор қилгани маълум бўлган.

Хусусан, АҚШ Молия вазири Стивен Мнучиннинг таъкидлашича, бундай йирик компанияларга қарши санкциялар бозорни беқарорлаштиради ва салбий иқтисодий оқибатларга олиб келади. 

Alibaba ва Tencent капиталлашуви бўйича Хитойнинг энг йирик компаниялари ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг ноябрь ойида АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп АҚШ чакана ва институционал сармоядорларига Хитой компанияларининг акцияларига эгалик қилишини тақиқловчи фармонни имзолаган, Оқ уй маълумотларга кўра, бу мудофаа сектори ва ХХР разведка хизматларига тегишли. 

Декабрь ойида "қора рўйхат" 35 компанияни ўз ичига олган ҳолда кенгайтирилди. Инвесторлар ушбу компанияларга тегишли бўлган активларини сотишлари учун бир йил муддат бор.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×