АҚШ vs Эрон. Можарога БМТ Хавфсизлик кенгаши аралашиши мумкин

Олам

image

Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашини Эрон томонидан 2231-сонли резолюциясига мувофиқ “Нур” ҳарбий сунъий йўлдошини учириш масаласини кўриб чиқишга чақирмоқда. Бу ҳақда бугун, 22 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Давлат котиби Майкл Помпео гапириб ўтди.

“Эрон ўзининг ракета дастури ҳарбий соҳага алоқаси йўқлигини, у тижорий таркибий қисм эканлигини доимо таъкидлайди. Бугунги парвоз (ҳарбий йўлдошнинг учирилиши) биз узоқ вақтдан бери гаплашаётган нарсамизни тасдиқлайди. Ислом инқилоби посбонлари корпуси бугун ракета учирди. Бунинг тафсилотлари АҚШ Мудофаа вазирлиги билан муҳокама қилинади”, деди Помпео.

“БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли резолюциясига келсак, ҳар бир мамлакат Эроннинг бугунги ҳаракати ушбу резолюцияга қанчалик мос келишини баҳолаш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиши керак”, деди Давлат котиби. Унинг фикрича, Ислом республикаси ўз ҳаракатлари учун жавоб бериши лозим.

Маълумот ўрнида, бугун Эрон ўзининг биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли олиб чиқди. Учиш Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) томонидан амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг