АҚШ ва Жанубий Корея КХДРнинг ракета синовига жавоб қайтарди
Олам
−
06 Июнь 2022
17236АҚШ ва Жанубий Корея ракета синовларини амалга оширди. Шимолий Корея синовларига жавоб сифатида шундай қарор қабул қилинган. Бу ҳақда бугун, 6 июнь куни “Yonhap” агентлиги Корея Республикаси штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, хабар берди.
Маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 4:45 дан 4:55 гача саккизта ракета “турли нишонларга” учирилган.
“АҚШ ва Жанубий Кореянинг “ер-ер” синфидаги ракеталарни биргаликда учириши провокация манбаларига зудлик билан аниқ зарбалар бериш қобилияти ва тайёрлигини намойиш этди”, дея баёнот берган Штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси.
Вашингтоннинг таъкидлашича, АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари томонидан саккизта ракета учирилишидан мақсад инқирозларга биргаликда жавоб беришга тайёрликни намойиш этиш бўлган.
“АҚШ ва Жанубий Корея кучлари инқирозларга тезда жавоб бериш қобилиятини намойиш қилиш учун қўшма учириш машқларини ўтказмоқда”, дейилади АҚШ Қуролли Кучларининг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 июнь куни КХДР Япон денгизи томон қисқа масофага учадиган 8 та баллистик ракета учирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь