АҚШ ва ЕИ Хитойга экспорт чекловлари жорий қилмоқчи

Олам 3946
image
-

АҚШ ва ЕИ расмийлари Россияга қарши санкциялар тажрибасидан фойдаланган ҳолда Хитойга нисбатан экспорт чекловларини жорий этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бундай таклиф декабрь ойи бошида бўлиб ўтадиган АҚШ ва ЕИ ўртасидаги навбатдаги юқори даражадаги савдо форуми кун тартибини тузиш чоғида билдирилган.

"Иттифоқчилар Москвага экспортни чеклаш бўйича ҳамкорлик қилмоқда ва Байден маъмурияти Хитойга экспорт қилишда ўзининг икки томонлама чекловларини амалга ошириш учун бир хил маълумот алмашиш ва ижрони мувофиқлаштириш усулларидан фойдаланишни ўрганмоқда", дейилади хабарда.

Агентликка кўра, ЕИнинг баъзи аъзолари, шу жумладан, Германия Пекинни шерикдан кўра кўпроқ рақибга айлангани учун иттифоққа Хитойга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Вашингтон ва Пекин ўртасида очиқ алоқа каналларини сақлаб қолиш зарурлигини муҳокама қилган эди.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3
t
×