АҚШ ва Япония Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден ва Япония бош вазири Фумио Кисида Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиш ва Россияга қарши санкциялар жорий этишга келишиб олди. Бу ҳақда Оқ уй баёнот берди.

“Биз Россияга қарши санкциялар қўллашда давом этамиз ва Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлаймиз”, дейилади расмий баёнотда.

Шунингдек, раҳбарлар Украинада ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўйилмаслигини эълон қилди. Бундан ташқари, Байден ва Кисида Корея яриморолини ядросизлантириш ва Тайван бўғозида тинчликни таъминлаш зарурлигини қайд этди. АҚШ ва Япония раҳбарлари мамлакатлар ўртасида миллий хавфсизлик учун илғор технологиялар борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашни таъкидлади.

Энди томонлар коинот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, яшил энергияга ўтиш бўйича ҳамкорлик қилиш ва иқлим инқирозини енгиб ўтиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишни ният қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Япония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг