АҚШ ва Хитой космосда ҳам курашни давом эттиради

Олам

image

АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси – NASA Хитойнинг коинот ва Ойни тадқиқ этишдаги муваффақияти Вашингтон манфаатларига таҳдид солмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “3dnews” нашри хабар берди.

NASA директори Билл Нелсоннинг айтишича, агар тайконавтлар (Хитой космик лойиҳаларида қатнашувчи астронавтлар ёки космонавтлар) Ойга қўнса, Хитой Ер сунъий йўлдошининг ресурсларга бой ҳудудларига даъво қилиши ва ҳатто америкалик астронавтларнинг у ерга боришига тўсқинлик қилиши мумкин.

“Бу ҳақиқат: биз космик пойгадамиз. Вашингтон Пекин илмий тадқиқот ниқоби остида Ойнинг бирор жойига бормаслигини таъминлаши керак, чунки бундан кейин улар “узоқ туринг, биз шу ердамиз, бу бизнинг ҳудудимиз” деб айтиши мумкин”, деди NASA раҳбари.

Таъкидлаш жоиз, Хитой ҳақиқатан ҳам фазони тадқиқ этишда катта муваффақиятларга эришди. Охирги бир неча йил ичида Пекин Ойда намуналар тўплаш учун бир қатор робот-қўнувчилар ва роверлар (Ой юзаси бўйлаб ҳаракатланиш учун мўлжалланган космик тадқиқот воситаси)ни ишга туширди. Шу жумладан, Марсга ҳам орбитал мослама, қўнувчи мослама ва ровер жўнатди.

Шунингдек, ушбу ўн йилликнинг охирига келиб, Пекин Ойга тайконавтларни қўндирмоқчи. Хусусан, декабрь ойида Хитой ҳукумати космик инфратузилма ва космик бошқарув тизимлари ривожига бағишланган улкан лойиҳаларни эълон қилди.

Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси матбуот котиби Лиу Пенгю эса АҚШ расмийларининг ноўрин айбловларини танқид қилган. 

“АҚШнинг баъзи расмийлари Хитойнинг нормал ва қонуний космик фаолиятини бузиб кўрсатиш учун масъулиятсизлик билан гапирмоқда. Космос бу жанг майдони эмас. Космосни тадқиқ қилиш ва тинч мақсадларда фойдаланиш инсониятнинг умумий иши бўлиб, у ҳамма учун фойдали бўлиши керак”, дейди элчихонанинг матбуот котиби.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг