АҚШ ва Хитой қарама-қаршилиги бутун дунёни хавф остида қолдиради – Си Цзиньпин
Олам
−
10 Сентябрь 2021
7425Расмий Пекин ва Вашингтон ўртасидаги можаро нафақат икки давлатга, балки бутун дунёга хавф туғдиради. Бу ҳақда Хитой раиси Си Цзиньпин АҚШ Президенти Жо Байден билан телефон мулоқоти вақтида айтиб ўтди.
“Хитой-AҚШ ҳамкорлиги ҳар икки томонга ва бутун дунёга фойда келтиради. Хитой ва AҚШ қарама -қаршилиги иккала мамлакатга ҳам, бутун дунёга хавф туғдиради”, деган Си Цзиньпин.
Унинг сўзларига кўра, бир мунча вақт AҚШнинг Хитойга нисбатан олиб борган сиёсати Хитой-Aмерика муносабатларида жиддий қийинчиликларни юзага келтирган.
“Бу икки мамлакат халқларининг туб манфаатларига ва дунёнинг барча давлатларининг умумий манфаатларига мос келмайди”, деган Хитой етакчиси.
Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ муносабатларини тиклаши ҳақида фикр билдириб, бу нафақат икки давлатга, балки бутун дунёга боғлиқлигини таъкидлади.
“Бу икки давлат жавоб бериши керак бўлган аср саволи”, деган Си Цзиньпин.
Унинг ўзларига кўра, Пекин ва Вашигтон сиёсий ирода ва масъулиятни намоён этиб, муносабатларни нормал ривожланиш йўлига қайтариши керак.
LiveБарчаси