АҚШ ва Хитой ҳарбий йўналишда музокара ўтказади

Олам 2367
image

Хитой ва АҚШ олий даражадаги ҳарбий мулоқот ўтказишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берган. 

Таъкидланишича, бу келаси йил январь ойида телефон орқали суҳбат ёки видеоконференция шаклида бўлиши мумкин. Қайд этилишича, маслаҳатлашувларда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этади, унинг суҳбатдошлари эса хитойлик ҳамкасби Вэй Фэнхэ ва ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Сюй Цилян бўлади. 

Ҳарбийлар ўртасида мулоқот ўтказиш бўйича келишувга ноябрь ойида АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасидаги онлайн учрашувда эришилган. 

“Бу саммитда эришилган консенсуслардан биридир. Икки давлат раҳбари ҳарбийларга келишувни муҳокама қилишни буюрди”, дейилган хабарда. 

Шу билан бирга, таъкидланишича, армия билан мулоқотга тайёргарлик саммитдан аввал бошланган, чунки ҳар икки томон ҳам стратегик барқарорлик муаммосини ўзларининг энг устувор йўналиши деб билишади. 

Бўлажак маслаҳатлашувларнинг асосий мавзуси Хитой-АҚШ муносабатларидаги энг нозик масала — Тайвань муаммоси бўлиши кутилмоқда. Пекин ва Вашингтон, шунингдек қурол-яроғ назоратини муҳокама қилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×