АҚШ ва Канада Хитой билан рақобат тўғрисида келишиб олди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари ва Канада ўз ҳаракатларини Хитой билан яхшироқ рақобатлашиш ҳамда уларнинг манфаатлари ва қадриятларига таҳдидларга қарши курашиш учун мувофиқлаштиради. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан виртуал учрашув якунлари бўйича хулосасида айтиб ўтди.

Байденнинг таъкидлашича, у Трюдо билан Америка ва бутун дунёни “ташвишга соладиган масалалар”ни муҳокама қилган.

“Бунга Хитой билан яхшироқ рақобатлашиш ҳамда қадриятларимиз ва манфаатларимизни яхшироқ ҳимоя қилиш учун ёндашувларимизни мувофиқлаштириш киради”, дейди у.

АҚШ Президенти, шунингдек, Хитойда ҳибсга олинган канадаликлар Майкл Ковриг ва Майкл Спэйворни озод қилишда Канадани қўллаб-қувватлашини билдирди.

Маълумот учун, Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари собиқ дипломат Майкл Ковриг ва тадбиркор Майкл Спэйворни 2018 йил декабрь ойида ҳибсга олган. Улар Пекин миллий манфаатлари учун муҳим бўлган маълумотларни ўғирлашда айбланган. 

Бу воқеа аввалроқ Ванкуверда ҳибсга олинган Хитойнинг Huawei компаниясининг молиявий директори Мен Ванчжоу билан можаро фонида юз берди. У АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини четлаб ўтишга уринишда айбланган. Вашингтон Оттава уни АҚШга топширишини талаб қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг