АҚШ ва Исроил Туркияда “Курдистон” яратишга ҳаракат қилмоқда – сиёсатчи
Олам
−
21 Май 2022
15459Туркияга таҳдид НАТОдан келади, альянснинг исталган йўналишда кенгайиши Анқарага таҳдид солади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Туркия “Она юрт” партияси бош котиби Доғу Перинчек маълум қилди.
“НАТО ва альянснинг яширин “Гладио” операциясининг яширин амалиётига алоқадор 25 мингга яқин зобит 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уринишдан кейин турк армиясидаги хизматдан четлаштирилди. Улар орасида юзлаб генераллар бор, уларнинг бир қисми Туркия қамоқхоналарида жазони ўтамоқда. Туркияга таҳдид НАТОдан келади, бу ҳақиқат”, дейди сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил Шарқий Ўртаер денгизида Туркия учун таҳдидлар яратиб, “Курдистон” яратишга ҳаракат қилмоқда.
“Туркия атрофида қурилган АҚШ ҳарбий базаларини қарангки , у ерда Америка танклари ва жанговар самолётлари тўпланади. НАТО АҚШ ҳомийлигида Туркияга таҳдид солмоқда. НАТОнинг Шарққа, Ғарбга, исталган йўналишда кенгайиши нафақат Россия учун, балки Туркияга ҳам таҳдиддир. Туркиянинг ШҲТдаги ҳамкорлиги жуда тўғри ва кенг қамровли қадам. НАТО Туркия учун хавф ва душманлик. 1971, 1980, 2016 йиллардаги Туркияга қилинган барча босимлар ортида НАТО ва АҚШ турган”, дейди Доғу Перинчек.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь