АҚШ ва Британияга боғлиқ – Лукашенко урушни тугатиш йўлини айтди
Олам
−
15 Октябрь 2022
13712Украинадаги можаро бир ҳафта ичида ҳал қилиниши мумкин, аммо бунга АҚШ ва Буюк Британия рози бўлиши лозим. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Американинг NBC телекомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг фикрича, Украина бўйича муаммоларни тезда ҳал қилиш мумкин. Бу АҚШ ва Буюк Британиянинг музокара столига ўтириш зарурлигини қай даражада тушуниши ва унга рози бўлишига боғлиқ. Украина Президенти Владимир Зеленский эса музокаралар олиб боришдан бош тортмоқда.
Беларусь раҳбари, шунингдек, ким ҳақ ва ким ноҳақ эканини аниқлашдан олдин, аввало, можарога чек қўйиш керак, деб ҳисоблайди.
“Бу ёмон эканлигини биламиз. Уруш кўплаб талафотлар олиб келмоқда, ҳар куни одамлар ўлмоқда Мен яқинда дунё муаммо билан банд эканлиги ва ким айбдор, деган саволга жавоб излаётгани ҳақида айтдим. Шунингдек, урушни якунлашни ва ҳар икки тарафни музокарага чақиришни таклиф қиламан”, дейди Лукашенко нутқи якунида.
Маълумот учун, 4 октябрь куни Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россиянинг амалдаги раҳбари билан музокара олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарорини ижрога йўналтирди. Ушбу вазиятни шарҳлар экан, Россия ТИВ расмий вакили Украина Президенти фармонни Ғарбнинг буйруғи билан имзолаганини таъкидлади ва у бу қарорнинг ўзини Зеленскийнинг боши берк кўчада деб атади. Ўз навбатида, Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков музокаралар учун икки томон зарурлигини, шунинг учун Россия Украинанинг амалдаги ёки кейинги Президентининг Москва билан мулоқот бўйича позицияси ўзгаришини кутишини айтди.
Темур Жумаев
LiveБарчаси