АҚШ узра “сирли дронлар” учмоқда
Олам
−
10:53
5672Америка Қўшма Штатлари Нью-Жерси осмонида, хусусан, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг қурол-яроғ синов станцияси ҳудудида номаълум дронларнинг қайта-қайта пайдо бўлишидан хавотирда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
“Ҳарбий объектга тўғридан-тўғри таҳдидлар қайд этилмаган, бироқ биз номаълум дронларнинг станция ҳаво бўшлиғига кириб келган бир неча ҳолатларини тасдиқлашимиз мумкин”, дейди база матбуот котиби Билл Аддисон ABC News’га.
Ҳодисаларнинг қачон содир бўлгани очиқланмаган, бироқ дронлар ҳақидаги илк хабарлар ноябрь ойида пайдо бўлган эди. Гувоҳларнинг таъкидлашича, стандарт тижорат моделларидан каттароқ бўлган дронлар кечқурун уча бошлайди.
Вазият расмийларни хавотирга солган. Нью-Жерси губернатори Фил Мёрфи штатда стратегик аҳамиятга эга объектлар мавжудлиги сабабли бу масала жиддий ёндашишни талаб қилишини таъкидлади.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп “сирли” дронларни уриб туширишга чақирди.
“Мамлакат бўйлаб сирли кузатув дронлари мавжуд. Бу ҳақиқатан ҳам ҳукуматимиз хабарисиз содир бўлмоқдами? Мен бундай деб ўйламайман! Дарҳол жамоатчиликка хабар беринг. Бўлмаса, уларни уриб туширинг!” деб ёзди у ижтимоий тармоқларда.
Оқ уй ва Пентагон дронлар АҚШ учун хавф туғдирмаслигини айтмоқда. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши воизи Жон Кирбининг таъкидлашича, "кузатилган объектларнинг аксарияти" "қонуний" ишлатилган. Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингхнинг айтишича, учувчисиз самолётлар чет эл ташкилоти томонидан яратилгани ёки улар “душман учун” ишлагани ҳақида “ҳеч қандай далил” йўқ.
LiveБарчаси