АҚШ ўзи санкция қўйган Лавровга БМТнинг хотири учун виза берадими?

Олам

image
0:00
0:00
download

Америка Қўшма Штатлари Бирлашган Миллиатлар Ташкилоти бош қароргоҳининг Нью-Йоркда жойлаштирилиши тўғрисидаги келишувга биноан виза мажбуриятларига жиддий эътибор қаратади.

Бу ҳақда душанба куни ТАСС агентлигига БМТдаги Америка доимий ваколатхонаси вакили Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва делегациянинг бошқа аъзоларига Бош Ассамблеянинг олий даражадаги ҳафталигида иштирок этиш учун визалар берилиши мумкинми, деган саволга жавоб берар экан, маълум қилди.

“Виза масалалари АҚШ қонунчилигига мувофиқ махфий ҳисобланади. Қабул қилувчи давлат сифатида Қўшма Штатлар БМТ штаб-квартираси тўғрисидаги битимга мувофиқ БМТга аъзо давлатлар вакилларининг ташкилот қароргоҳи ҳудудига саёҳатини осонлаштириш мажбуриятини олади. Биз БМТ штаб-квартираси тўғрисидаги битим бўйича ўз мажбуриятларимизни жиддий қабул қиламиз”, деган агентлик суҳбатдоши.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 август куни Россия Президенти Владимир Путин БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида қатнашмаслиги маълум бўлди. У тадбирда қатнашадиган Россия делегациясига ТИВ раҳбари Лавровни бош қилиб тайинлади.

БМТ Бош Ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги 20-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бош Ассамблеянинг янги йиллик сессиясини очадиган ушбу тадбирда анъанавий тарзда президентлар, бош вазирлар ва вазирлар иштирок этади.

Маълумот учун, 25 февраль куни АҚШ Лавровга қарши санкциялар киритди. Россия ТИВ раҳбари АҚШга кириши мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг