АҚШ ўзбекистонлик итларга тақиқ қўйди

Бу қизиқ 43140
image
-

АҚШ 100 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистондан қутуриш касаллиги тарқалиши хавфи туфайли мамлакатга итлар олиб киришга вақтинчалик тақиқни узайтирди. Бу ҳақда жорий йилнинг 25 май куни АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал марказлари сайтида маълум қилинди. 

2021 йил 14 июлда кучга кирган тақиқ америкалик мутахассисларнинг фикрича, ҳайвонларнинг қутуриш билан касалланиш хавфи юқори бўлган 100 дан ортиқ давлатдан итларни АҚШга олиб киришни тақиқлади. Чеклов сўнгги олти ой ичида ушбу мамлакатларнинг бирида бўлган итларга ҳам тегишли. Федерал марказ маъмурлари америкаликларга рўйхатга киритилган мамлакатлардан АҚШга итларни олиб кириш учун махсус рухсатномалар бериши мумкинлигини таъкидлади. 

Ўтган йилнинг декабрь ойида Марказ тақиқни бироз юмшатиб, Қўшма Штатларда қутуришга қарши эмланган итларнинг АҚШга махсус рухсатсиз киришига изн берди. Шу билан бирга, эгаларидан амалдаги эмлаш сертификатини тақдим этишлари, шунингдек, ҳайвонда микрочип борлигини тасдиқлашлари талаб қилинган. Бундан ташқари, итларда антителлар мавжудлигини текшириш учун АҚШ томонидан тасдиқланган лабораториялар, шунингдек, итларни АҚШга олиб кириш мумкин бўлган аэропортлар рўйхати кенгайтирилди. 

Кеча, 26 май куни Марказ вақтинчалик тақиқни ва олдинги тузатишларни узайтирди. Эълон қилинган ҳужжатга кўра, тақиқ жорий йилнинг 10 июнидан 2023 йилнинг 31 январигача ўз кучида қолади.  АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал марказлари сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, итларнинг қутуриш касаллигини юқтириш хавфи юқори бўлган давлатлар рўйхатига Ўзбекистондан ташқари Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Украина кирган. Бундан ташқари, рўйхатга Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги ўнлаб давлатлар киритилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 633
Рейтинг: 3
Теглар
t
×