АҚШ ўз оёғига болта урмоқда
Олам
−
16 Февраль 2022
30395Иқтисодчи экспертларга кўра, Қўшма Штатлар бўйлаб шундоқ ҳам жадаллик билан ошиб бораётган нарх-наво билан боғлиқ ҳолат, Россия-Украина ўртасидаги уруш ортидан яна ҳам ёмонлашиши мумкин.
Россиянинг ҳужумни бошлаши ҳақидаги хавотирларга қўшилиб, жаҳон нефть бозорида қора олтиннинг нарҳи ҳам сезиларли даражада ошган. Бундай ҳолат АҚШни ҳам четлаб ўтмаяпти. Сўнгги бир ҳафта ичида нефть бозорида 1 баррел нефтнинг нархи 90 долларгача кўтарилган.
“RSM International” халқаро молия ташкилоти тадқим этган маълумотларга кўра, Россия-Украина ўртасидаги зиддият сабаб нефтнинг нархи 110 долларгача ошадиган бўлса, АҚШда инфляция даражаси 10 фоизлик кўрсаткичга етади.
Қайд этилишича Америка иқтисодида 1981 йилдан буён инфляция даражаси 10 фоизга етган эмас.
“Биз қисқа вақт ичида юзага келадиган танглик ҳақида гапиряпмиз”, дейди “RSM International” ташкилоти бош иқтисодчиси Жо Брусуэлас.
“Уруш бошланадиган бўлса, нефтга бўлган талабни қондиришда катта узилиш кузатилади. Уйларни иситиш ва автомобилларга ёнилғи қуйиш сезиларли даражада қийинлашади”, дея қўшимча қилади Брусуэлас.
Россия АҚШдан кейин жаҳоннинг иккинчи энг йирик нефть ва табиий газ ишлаб чиқарувчи мамлакати ҳисобланади. Россиянинг ўз қўшниси билан зиддиятга бориши, дунё энергетика бозорида нефт-газ маҳсулотларига бўлган талаб кескин ортган бир даврга тўғри келмоқда.
АҚШнинг энг йирик трансмиллий банкларидан бири бўлган “JPMorgan”нинг билдиришича, зиддиятлар ортидан жаҳон нефть бозорида Россиянинг улуши камаядиган бўлса, қора олтиннинг 1 баррел учун баҳоси 120 долларгача кўтарилиши мумкин.
Жорий йил январь ойидаги ҳолатга кўра, АҚШ иқтисодида инфляция даражаси 7,5 фоизни ташкил этмоқда. Бу мамлакатда 1982 йил февраль ойидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич.
Иқтисодчиларнинг тахминларига кўра, агар вазият шу зайлда давом этадиган бўлса, жаҳон бозорида нефтнинг нархи 20 фоизга, АҚШда эса инфляция даражаси 10 фоизга етади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь