АҚШ уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида Қобулда болалар ҳалок бўлди – ЮНИСEФ
Олам
−
30 Август 2021
10112АҚШ ҳарбийларининг Афғонистонга уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида 7 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЮНИСEФнинг Қобулдаги вакили Герве де Лисвга таяниб, ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, дастлаб, у олти боланинг ўлими ҳақида хабар берган. Лекин, кейинроқ ЮНИСEФ вакили етти боланинг ҳалок бўлганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 август куни АҚШ ҳарбийлари дронлар ёрдамида ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими “Вилояти Хуросон” вакилларини ҳаводан ўққа тутди. АҚШ Марказий қўмондонлигига кўра, шу орқали Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортга қаратилган бўлажак террорчилик ҳаракатининг олди олинган.
Қайд этиш керакки, бу расмий Вашингтоннинг жавоб зарбаси ҳам бўлиши мумкин. Чунки жорий йилнинг 26 август куни Қобул аэропорти яқинида қатор портлашлар содир бўлганди. Бунинг оқибатида АҚШнинг 13 аскари ҳалок бўлган. Шундан сўнг, Президент Байден кучли жавоб зарбасини амалга оширишга ваъда берган.
LiveБарчаси