АҚШ Украинани Россияга ён беришга мажбурлаши керак – президентликка номзод

Олам

image

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Вивек Рамасвами АҚШ Украинани Россияга жиддий ён босишга мажбурлаши кераклигини айтди. У бу ҳақда “ABC News” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг фикрича, Қўшма Штатларга асосий таҳдид Хитой бўлиб, унга қарши туриш учун Америка ҳукумати Украина можаросини тезда тугатиши керак.

“Менимча, биз Украина урушини тинч йўл билан тугатишимиз керак, бу эса Россияга катта имтиёзлар беради, шу жумладан, Корея уруши услубидаги сулҳ шартномасида ҳозирги назорат чизиғини музлатиб қўяди... Украина буни хоҳламайди. Украинанинг НАТОга киришига йўл қўймаслик бўйича доимий мажбурият олиши керак бўлади. Лекин бунинг эвазига Россия ўз шартномасини ва Хитой билан қўшма ҳарбий келишувни тарк этиши шарт”, деди Рамасвами.

Рамасвамининг айтишича, агар бу АҚШнинг Хитойга қарши туриши учун Европадаги “қўлларини бўшатса”, Вашингтон Украинани НАТОга қабул қилмаслик мажбуриятини олиши керак.

“Хитой Тайванга эриши мақсадида ҳаракат қилмоқда, бир вақтнинг ўзида иккита ядровий қудратли давлат билан тўқнашувда бўлиш Қўшма Штатлар манфаатига тўғри келмайди”, дея таъкидлади сиёсатчи.

Айтиш жоизки, Рамасвами АҚШнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини аввал ҳам қоралаган эди. У Киевга ажратилаётган пулнинг бир қисми мамлакатдаги гиёҳвандлик муаммосини ҳал қилиши мумкинлигини айтган эди. 

Маълумот учун, Вивек Рамасвами республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига энг ёш  номзод ҳисобланади. У 1985 йил 9 августда Огайо штатида дунёга келган. Келиб чиқиши ҳинд бўлган Рамасвами тадбиркор, ёзувчи ва консерватив сиёсатчидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг