АҚШ Украинага жўнатаётган ҳарбий ёрдами таркибини очиқлади
Олам
−
01 Ноябрь 2022
9926АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага янги 275 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини юбормоқда. Бу ҳақда Пентагон расмийси маълум қилди.
Қайд этилишича, жами 275 миллион долларлик ўқ-дорилар ва бошқа ҳарбий воситалар Украинага жўнатилади.
Хусусан, ушбу ҳарбий ёрдам пакетига қуйидагилар кирган:
• HIMARS учун қўшимча ўқ-дорилар;
• 500 та юқори аниқликдаги 155 мм артиллерия снарядлари;
• 1300 дан ортиқ танкга қарши тизимлар (MAW, AT4 кўп мақсадли ҳужум қуроллари);
• 125 Humvee армия юк машиналари;
• тўртта сунъий йўлдош антенналари.
Пентагон расмийси, шунингдек, HIMARS украиналикларга жанг майдонидаги динамикани ўзгартиришда ёрдам беришда давом этаётганини таъкидлаган.
Аввалроқ, АҚШнинг Республикачилар партияси аъзолари ичида Украинага ёрдам кўрсатиш борасида келишмовчиликлар кучаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси