АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам эълон қилди
Олам
−
10 Декабрь 2022
4924Кеча, 9 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Украинага янги ҳарбий ёрдам беришини эълон қилди. АҚШ Россия ва Эрон ўртасидаги мунсобатларни ҳам бузишга ваъда берган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик вакили Жон Кирби Вашингтон Эрон ва Россия ўртасидаги чуқурлашиб бораётган мудофаа ҳамкорлигидан жуда хавотирда эканлигини билдирган. Америка Теҳрон ва Москва ўртасидаги муносабатларни бузишга ва Эрон томонидан Россияга дронлар етказиб беришни тўхтатишга ҳаракат қилади.
“Вашингтон Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш ва учувчисиз учиш аппаратларини уриб тушириш учун 275 миллион долларлик ёрдам пакетини юбораяпти”, дейди Жон Кирби.
Британиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси Барбара Вудворднинг айтишича, Россия Украинада фойдаланган юзлаб дронлар Эрондан юборилган.
“Россия ҳозирда қўшимча қуроллар, жумладан, юзлаб баллистик ракеталар олишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг эвазига Россия Эронга мисли кўрилмаган даражада ҳарбий ва техник ёрдам таклиф қилмоқда”, дейди у.
Россия ва Эрон юқоридаги айбловларга ҳозирча жавоб бермаган.
Теҳрон ва Москва Эронда ишлаб чиқарилган дронлардан Украинада фойдаланаётганини рад этиб келади. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги эса Россия Украинада фойдаланган дронлар урушдан олдин етказиб берилганини маълум қилган.
LiveБарчаси