АҚШ Украинага танклар берилишини эълон қилди

Олам

image

АҚШ Украинага яна 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети доирасида 45 та Т-72 танкини беради. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх маълум қилди.

“Декабрь охиригача танкларнинг бир қисми Украинага топширилади... Етказиб бериш 2023 йилда якунланиши кутилмоқда”, дейди у.

Америка навбатдаги ёрдами қуйидагиларни ўз ичига олади:

•    250 та М1117зирҳли транспортёри;
•    дарё синфидаги 40 та зирҳли катер;
•    1,1 минг Phoenix Ghost разведка ва зарба берувчи дронлари;
•    Hawk янгиланган ҳаво мудофаа тизимлари.

Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган танклар АҚШ томонидан модернизация қилинади ва Нидерландия ва Чехия билан биргаликда Украина қўшинларига топширилади.

Россиянинг “махсус ҳарбий операцияси” фонида АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Украинага қурол етказиб беришда давом этмоқда. Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг