АҚШ Украинага Россия ракеталарига қарши қурол беради
Олам
−
05 Ноябрь 2022
4814Америка Қўшма Штатлари Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа учун мўлжалланган саккизта NASMAS зенит-ракета мажмуасини етказиб беради. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирининг космик сиёсат бўйича ёрдамчиси Жон Плaм маълум қилди.
“NASMAS’га (Киев учун) келсак, менимча, саккизга яқин тизим йўлда. Улар ҳозир таъминот занжирининг қаерда эканлигини аниқ билмайман, лекин улар аллақачон йўлда. Менимча, бу жуда муҳим”, деган Плaм.
Унинг сўзларига кўра, Украина ўз ҳудудига ракетага қарши тизимларни жорий этишда жиддий муаммоларга дуч келади.
“Шубҳасиз, ҳимояланиш учун ракетага қарши тизимлар керак. Менимча, Украина дуч келаётган муаммолардан бири уларнинг ҳар томонлама ҳимоя тизимини ўрната олмаслигидир. Сизга битта қалқон етарли эмас. Агар сизда 10, 20 ёки 30 та тизим бўлса, улар қаерга ўрнатилади? Нимани ҳимоя қилмоқчисиз? Бу мудофаа қарори муаммоси. Урушлар у ёқда турсин, тинчлик даврида буни қилиш жуда қийин”, деган Мудофаа вазири ёрдамчиси.
“Тhe New York Times” газетасининг хабар беришича, Норвегиядан келган инструкторлар Германияда 100 га яқин украиналик аскар учун NASMAS билан ишлаш бўйича тренингни ўтмоқда. Нашрнинг қайд этишича, курс тахминан икки ҳафта давом этган ва яқин кунларда якунланади.
LiveБарчаси