АҚШ Украинага Россия ҳудудигача етадиган ракета қуроллари бермоқчи – ОАВ

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти узоқ масофага учувчи илғор ракета тизимларини юбориш орқали Украина қурол-яроғларини кўпайтиришга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берган.

Қайд этилишича, АҚШ маъмурияти кейинги ҳафтада йирик ҳарбий ва хавфсизлик ёрдам пакетини Украинага юбормоқчи.

“Украинанинг юқори мартабали амалдорлари, жумладан, Президент Владимир Зеленский сўнгги ҳафталарда АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан MLRS (бараварига реактив отиш тизими) сўрамоқда. АҚШда ишлаб чиқарилган қурол тизимлари ракеталарни юзлаб километр масофага учириши мумкин - бу Украинада мавжуд бўлган ҳар қандай тизимдан яхшироқ. Украиналикларнинг фикрича, ушбу қуроллар Россияга қарши урушда ўйинни ўзгартириши мумкин”, дейилада хабарда. 

Украина АҚШ HIMARS деб номланувчи юқори ҳаракатчан артиллерия ракета тизимини ҳам етказиб беришни сўраган.

Таъкидланишича, Украинада асосий муаммолардан бири ракета тизимларининг узоқ масофага учмаслиги бўлган. Бараварига ялпи ҳужум реактив тизими (РСЗО) ва унинг енгил вазнли версияси HIMARS ўқ-дорилари турига қараб 300 кмгача учиши мумкин.

“Ердаги нишонларга ҳужум мобил техникадан олиб борилади, бу украиналикларнинг Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришини осонлаштиради. Тахминларга кўра, Украина аллақачон Россия ҳудудига кўплаб трансчегаравий зарбалар берган, украиналик расмийлар буни на тасдиқлайди, на инкор қилади. 

Россия расмийлари эса ўз ватанларига ҳар қандай таҳдид катта кескинликни англатишини очиқ эълон қилди ва Ғарб давлатлари украиналикларни қуроллантиришда давом этиб, ўзларини урушда қонуний нишонга айлантираётганини айтди”, дейилади хабарда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг