АҚШ Украинага қўшимча танклар жўнатолмаслигини маълум қилди
Олам
−
27 Январь 2023
12505Ҳозирда АҚШда Украинага жўнатиш учун қўшимча Abrams M1 A2 танклари йўқ, трансфер жараёни бир неча ой давом этади. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх маълум қилди.
Сингхнинг сўзларига кўра, Пентагон “Украина учун M1 A2 танкларини сотиб олиши” керак бўлади.
“Ҳозирда украиналикларга топшириш учун бизнинг инвентаримизда Abrams танклари йўқ”, дейди Пентагон матбуот котиби.
Президент Жо Байден 25 январь куни Вашингтон Украинага 31 та Abrams танкини топшириш ниятида эканлигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни АҚШ ҳарбий техникаси экспортидан қанча даромад кўргани маълум бўлганди.
LiveБарчаси