АҚШ Украинага икки самолёт қурол етказиб берди

Олам

image

Бугун, 13 февраль куни АҚШдан Украинага ўқ-дориларнинг яна бир партияси етказилди. Бу ҳақда Американинг Киевдаги элчихонаси хабар берди.

“Бугун эрталаб икки самолёт Украина мудофаасини кучайтириш учун Американинг тезкор жойлаштириш ёрдами билан Киевга етиб келди. 200 миллионлик ёрдамнинг бу қисми ўқ-дорилар ва гранатамёт ўқларидир”, деб хабар берган элчихона.

Ўз навбатида, Украина Мудофаа вазири Олексий Резников Facebook’да Киевга АҚШдан 1,5 минг тонна ҳарбий юк етказилганини маълум қилди.

“Иккита самолёт - АҚШдан мудофаа ёрдами - Украина Қуролли кучлари учун 180 тонна ўқ-дори! Ҳаммаси бўлиб, биз умумий оғирлиги деярли 1,5 минг тонна бўлган 17 та “қуш”ни олдик! Дўстларимиз ухламайдилар!”, деган у.

Аввалроқ Украинага 15 та ҳарбий юк юкланган самолёт етиб келган, АҚШ элчихонаси уларни ҳам Украина армиясига ёрдам деб атаган. Ҳаммаси бўлиб Вашингтон Киевга 45 та рейс орқали ҳарбий ёрдам етказилишини эълон қилган.

Ўтган ҳафта Украина Бош вазири Денис Шминал ҳукумат йиғилишида ҳамкор давлатлар аллақачон Киевга 1,5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатганини айтди.

Украина атрофидаги вазият кун сайин ўзгариб бормоқда. АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияни босқинга тайёрланишда айблаб келяпти.АҚШ Президенти Байден шахсан ўзи Москва 16 февраль куни ҳужум бошлашини айтди. 30 дан ортиқ давлатлар фуқароларидан Украинага бормасликни сўрамоқда. АҚШ Киевдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилишни бошлаган.

Ўз навбатида, Москва Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги айбловларни рад этмоқда. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия уруш ҳолатида эмаслигини ва Украина билан уруш қилиш ниятида эмаслигини айтмоқда. Вазир, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Россияга қарши “ташвиқот кампанияси” бошлаганликда айблаб, бундай ҳаракатлар Киевни мамлакат шарқидаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга ундашидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг