АҚШ Украинага Abrams танкларидан сўнг сўндирилган уранли снарядлар етказиб беради

World

image

АҚШ Киевга Abrams танкларидан сўнг сўндирилган уранли снарядлар етказиб беради. Бу ҳақда Президент Жо Байден маъмуриятига таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди.

Манбага кўра, бу масала 12 июнь, душанба куни АҚШ расмийлари баёнотида илгари сурилган. Шунингдек, ўқ-дориларнинг навбатдаги партиясини юбориш ишларини амалга ошириш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги айтилган.

Пентагоннинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Украинага етказиб берган Abrams танкларини америкалик ҳарбийлар томонидан мунтазам равишда фойдаланиладиган ва рус танкларига қарши жуда самарали бўлган, сўндирилган уранли снарядлар билан қуроллантириш талаб қилинади. 

Юқори тезликда отилган снарядлар рус танкларининг фронтал зирҳини масофадан туриб тешиш ва зарарсизлантириш имкониятига эга. Бу турдаги қуроллар Киевга дастлаб Буюк Британия томонидан етказиб берилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ украиналикларни Abrams танкларини бошқаришга ўргатмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends