АҚШ Украинага 400 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратди
Олам
−
24 Ноябрь 2022
3435АҚШ Президенти Жо Байден Украинага қиймати 400 млн долларга тенг навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини ажратиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда кеча, 23 ноябрь куни Оқ уй матбуот хизмати баёнотида маълум қилинди.
"Жо Байден Давлат котибига Украинага ёрдам бериш учун АҚШ Мудофаа вазирлиги маҳсулотлари ва хизматлари, ҳарбий тайёргарлик ва таълим учун жами 400 миллион доллар ажратишга рухсат берди”, дейилади ҳужжатда.
Давлат департаментига кўра, бу 2021 йил август ойидан бери АҚШнинг Украинага 26-қурол етказиб бериши бўлиб, АҚШ Мудофаа вазирлиги захираларидаги қурол ва ўқ-дориларни ўз ичига олади.
Янги ёрдам пакетига қуйидагилар киради:
• Миллий илғор ер-ҳаво ракета тизимлари (NASAMS) учун қўшимча ўқ-дорилар;
• Учувчисиз ҳаво тизимларига қарши туриш учун термал тасвирга эга 150 та оғир пулемёт;
• Юқори ҳаракатчанликдаги артиллерия ракета тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар (HIMARS);
• 200 та 155 мм аниқлик билан бошқариладиган артиллерия снарядлари;
• 10 минг та 120 ммли миномёт снарядлари;
• юқори тезликдаги радиацияга қарши ракеталар (HARM);
• 150 та юқори ҳаракатчан кўп мақсадли ғилдиракли транспорт воситалари (HMMWV);
• 100 дан ортиқ енгил тактик транспорт воситалари;
• ўқ отиш қуроллари учун 20 миллиондан ортиқ патрон;
• 200 дан ортиқ генераторлар;
105 мм гаубицалар ва бошқа жиҳозлар учун эҳтиёт қисмлар.
Эслатиб ўтамиз, Венгрия 2023 йилда ўз бюджетидан Украинага ёрдам кўрсатиш учун 187 миллион евро маблағ ажратиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси