АҚШ Украинага 4,5 млрд доллар бериши эълон қилинди
Олам
−
22 Ноябрь 2022
3570АҚШ Молия вазири Жанет Йеллен бугун, 22 ноябрь куни Украина бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Киевга 4,5 миллиард доллар кредит ажратилишини эълон қилди, маблағни ўтказиш яқин ҳафталарда бошланади.
“Бугун АҚШ Украинага қўшимча 4,5 миллиард доллар тўғридан-тўғри бюджет ёрдамини ажратиш орқали ўзининг мажбуриятига содиқ қолишда давом этди. Бу маблағлар яқин ҳафталарда ажратила бошлайди”, дейди Йеллен ёзма баёнотида.
Унинг айтишича, молиялаштириш иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва асосий давлат хизматларини қўллаб-қувватлашга, шу жумладан шифохона ходимлари, давлат хизматчилари, ўқитувчиларга иш ҳақи тўлаш, кексалар ва аҳолининг заиф қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатишга ёрдам беради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь