АҚШ Украинадаги элчихонасини қайта очади
Олам
−
15 Май 2022
4055Америка Қўшма Штатлари яқин келажакда Украина пойтахтида ўз элчихонасини қайта очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Берлинда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг норасмий учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Киевдаги элчихонамизни қайта очмоқдамиз. Биз барча зарур чораларни кўряпмиз, бундай ишлар давом этмоқда. Тез орада фаолиятимизни қайтадан бошлаймиз”, деган у.
Маълумот ўрнида, жорий йил 13 февралдан бошлаб АҚШ элчихонасидаги барча консуллик хизматлари тўхтатилган, 28 февралдан эса АҚШ Давлат департаменти Киевдаги элчихонаси фаолиятини тўхтатган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь