АҚШ Украинадаги давлат тўнтаришида қўли борлигини тан олиши керак – Полянский

Олам

image
0:00
0:00
download

Америка Қўшма Штатлари 2014 йилда Украинада давлат тўнтариши ўтказишдаги ролини тан олиши керак. Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский шундай фикр билдирди.

“АҚШ Венесуэла Президентини ағдаришга уринганини ҳамма билади. Энди биз Қўшма Штатларнинг 2014 йилги Украинадаги ноқонуний “Майдан” тўнтаришида муҳим рол тан олинишини кутмоқдамиз, бу ҳам ҳеч кимга сир эмас”, деб ёзган у Twitter’да АҚШ Президентининг собиқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг хорижда давлат тўнтариши ўтказишга тайёргарлик кўришда қатнашганини тан олганини изоҳлаб.

Эслатиб ўтамиз, Жон Болтон АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари 2021 йил январида Капитолийга бостириб кирганига изоҳ бериб, чет давлатда тўнтариш тайёрлашда қатнашганини тан олганди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 6 январида республикачи Трамп тарафдорлари 2020 йилнинг ноябрида ўтказилган президентлик сайлови натижаларини тасдиқлашга тўсқинлик қилиш мақсадида Конгресс биносига бостириб кирганди. Негаки сайловда демократ Жо Байден ғалаба қозонганди. Бино ичидаги тартибсизликлар вақтида полиция бир намойишчини отиб ўлдирган. Тўқнашувлардан кейин Капитолий полицияси ходими ҳалок бўлган.

Трамп 2020 йилги президентлик сайлови натижаларидан норози бўлиб, узоқ вақт баҳслашди, у ва бошқа республикачилар овоз беришда тизимли қоидабузарликлар бўлганини даъво қилди. Улар бир неча штатларда овозларни қайта санаб чиқишни талаб қилиб, судларга бир неча бор мурожаат қилишган. Бироқ, республикачиларнинг ҳаракатлари муваффақиятли бўлмади, уларнинг даъволари судлар, жумладан, АҚШ Олий суди томонидан рад этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг