АҚШ Украинада сапёрлар тайёрлаш учун 47,6 миллион доллар ажратди
Олам
−
02 Ноябрь 2022
3233АҚШ Давлат департаменти Калифорнияда жойлашган Tetra Tech компаниясига миналарни тозалаш ва портламаган ўқ-дориларни утилизация қилиш билан шуғулланиши керак бўлган украиналик мутахассисларни тайёрлаш учун 47,6 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат департаменти ушбу маблағни Tetra Tech компаниясига ҳудудни миналардан тозалашда Украинага ёрдам кўрсатишини таъминлаш учун ажратган.
Компаниянинг вазифаси Киевнинг миналар, портламаган ёки ташландиқ ўқ-дорилар, қўлбола портловчи қурилмаларни қидириш ва тозалаш имкониятларини кенгайтириш кераклиги таъкидланган.
"Tetra Tech украиналик мутахассисларни ўқитади ва уларни ишни бажариш учун барча зарур воситалар билан таъминлайди", дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Маълумотларга кўра, Давлат департаменти Киевга миналардан тозалашда ёрдам бериш учун йил давомида жами 91 миллион доллар ажратмоқчи.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь