АҚШ Туркияда юз берган зилзиладан қаттиқ хавотирда эканлигини билдирди
Олам
−
06 Февраль 2023
7798Аввал хабар берганимиздек, бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзилада талафот кўрган ҳудудларга Америка Қўшма Штатлари Туркияга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.
Қайд этилишича, Пезидент Жо Байден расмийларга имкониятлардан келиб чиқиб ёрдам бериш мумкин бўлган вариантларни баҳолашни буюрган.
“Қўшма Штатлар Туркия ва Суриядаги бугунги даҳшатли зилзила ҳақидаги хабарлардан қаттиқ хавотирда. Биз ҳар қандай керакли ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз”, дея таъкидлаган расмий маслаҳатчи.
Салливаннинг сўзларига кўра, Байден АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва бошқа ҳокимият вакилларига зилзиладан жабрланганларга ёрдам бериш чораларини кўришни буюрган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь