АҚШ Тожикистонга ҳарбий ёрдам беради

Олам

image

Вашингтон яқин икки йил ичида Тожикистонга хавфсизлик учун 60 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади. Бу ҳақда АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Жон Марк Поммершайм маълум қилган

Қайд этилишича, ушбу ёрдам доирасида АҚШ ҳукумати Тожикистонга чегара ҳудудларида мамлакат ҳаво ҳудудини кузатиш учун Puma разведкачи дронларини етказиб беради. 20 миллион долларлик келишув тафсилотлари ҳозирда икки давлат томонидан муҳокама қилинмоқда.

Элчига кўра, Афғонистон шимолида жойлашган террорчилик гуруҳлари мамлакатдан ташқарида терактлар уюштирмоқчи. Бироқ, АҚШ Тожикистон ҳудудида ҳарбий база яратиш ниятида эмас.

Бундан ташқари, Жон Марк Поммершайм АҚШ Тожикистон-Афғонистон чегарасида пост, шунингдек, айнан шу ерда 900 нафар ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзоларига мўлжалланган чегара отрядини қуриш ниятида эканини айтган.

Маълумот ўрнида, Puma дронлари уруш зонасидаги бўлинмаларга реал вақтда разведка маълумотларини тўплаш имконини беради. Қурилма қуруқликда ва денгизда ишлатилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни Афғонистоннинг Тахор вилоятининг Хўжағор туманида “Толибон” ҳаракати ва ИШИД аъзолари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлганди. 

Тўқнашув вақтида “Толибон” томонидан учирилган ракеталар Тожикистон ҳудудига туўган. Жами 7 та ракета учирган бўлиб, шундан 4 та снаряд Пянж дарёсига тушган, яна 3 таси Ғалаба ўрмонига келиб тушган. 

Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси  ушбу объектлар Тожикистон давлат чегараси яқинида жойлашган бўлиб, снарядлар тасодифан мамлакат ҳудудига келиб тушганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг