АҚШ Тожикистон ва Туркманистонни “алоҳида хавотирга молик давлатлар” қаторига киритди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Тожикистон ва Туркманистонда “диний эркинликларнинг тизимли ва қўпол равишда бузилиши” содир бўлмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг анъанавий эълон қилиб келинадиган ҳисоботида айтилган.

Давлат департаменти томонидан тузилган ҳисоботга Америка қонунчилигига кўра, диний эркинликни бузаётган “ҳукуматлар ва нодавлат субъектлар” киритилади. 

Давлат котиби Блинкен ўзининг ҳисоботида Россия, Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Мьянма, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон, Туркманистон ва Эритреяни “алоҳида хавотирга молик давлатлар” қаторига киритган. 

Давлат котибининг сўзларига кўра, уларнинг ҳокимият органлари “диний эркинликни тизимли, доимий ва қўпол равишда бузиш”га йўл қўймоқда. У, шунингдек Жазоир, Комор ороллари иттифоқи, Куба ва Никарагуани ҳукуматлари “диний эркинликни жиддий бузаётган” давлатлар рўйхатига киритган. 

“Бугунги замонавий дунёда диний эркинлик билан боғлиқ муаммолар тизимли ва чуқур илдиз отган. Улар ҳар бир мамлакатда мавжуд. Улар нафрат, муросасизлик ва таъқибларга чидашни истамайдиган барчанинг доимий глобал иштирокини талаб қилади, халқаро ҳамжамиятнинг шошилинч эътиборини талаб қилади. Биз барча ҳукуматларга уларнинг қонунлари ва амалиётларидаги камчиликларни бартараф этиш ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарларни жавобгарликка тортишга ёрдам бериш учун босим ўтказишда давом этамиз”, деган Блинкен. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрида Ўзбекистон диний эркинлик бўйича вазият “алоҳида хавотирга молик” мамлакатлар рўйхатидан, шунингдек, орадан яна икки йил ўтиб, “махсус кузатув остидаги давлатлар” рўйхатидан чиқарилган эди.

Кейинроқ, жорий йилнинг апрель ойида АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси Ўзбекистонни “махсус кузатув остидаги давлатлар” рўйхатига қайта киритишни тавсия этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг