АҚШ Суриянинг бир қисмини “кесиб” олмоқчи – Лавров
Олам
−
12 Ноябрь 2019
5779АҚШ Суриянинг Фрот дарёсидан шарқда жойлашган ҳудудларини ажратиб олиб, у ерда квазидавлат тузиш учун қўлидан келган барча ишни қиляпти, деб таъкидламоқда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Париж Тинчлик форумида.
“АҚШ ушбу ҳудудни Суриядан ажратиб, у ердаги нефть захираларини назоратга олиш учун Сурия демократик кучлари, курдларнинг ўз-ўзини мудофаа қилиш отрядлари асосида маҳаллий маъмуриятни тузиш мақсадида Кўрфаз (Форс кўрфази) давлатларидан инвестиция ажратишни сўраяпти”, деди Лавров.
Вазир, шунингдек, Америка расмий Дамашқ назоратидаги ҳудудларнинг тикланиши учун иттифоқчилари инвестиция киритишини ҳам тақиқлаётганини иддао қилди.
Маълумот учун, Сурияда қуролли можаро 8 йилдирки давом этиб келади. Сўнгги марта вазият Туркия Сурия шимоли-шарқида “Тинчлик булоғи” операциясини бошлаганида кескин тус олди. АҚШ бу операцияда қатнашмаслигини ва ўз қўшинларини олиб чиқишини маълум қилди.
Кейинроқ АҚШ воситачилигида Туркия ва курдлар ўртасида келишувга эришилди. Курд отрядлари Сурия шимолидаги “буфер зона”ни тарк этди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15