АҚШ Сурияда “Ал-Қоида” раҳбарини йўқ қилди 

Олам 6882
image

Америка Қўшма Штатлари Сурияда ҳаво ҳужуми уюштирди, оқибатда “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг юқори мартабали раҳбари ўлдирилди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги хабар берган.  

"Бугун Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида амалга оширилган ҳаво ҳужумида “Ал-Қоида”нинг юқори мартабали етакчиси Абдул Ҳамид ал-Матар ҳалок бўлди. Бизда ҳаво ҳужумида яраланган тинч аҳоли ҳақида маълумот йўқ. Ҳаво ҳужуми MQ-9 (дрон) ёрдамида амалга оширилди”, дейилган қўмондонлик хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи охирида АҚШ ҳарбийлари Суриянинг шимоли-ғарбида “Ал-Қоида” гуруҳи раҳбарларидан бирига ҳужум қилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 385
Рейтинг: 3
Теглар
t
×