АҚШ сунъий йўлдошлари Россия нишонига айланиши мумкин – Расмий Москва

Олам

image

АҚШнинг тижорий сунъий йўлдошлари, агар Украинадаги можаронинг бир қисми сифатида жойлаштирилса, зарба бериш учун қонуний нишонга айланиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеяси биринчи қўмитаси йиғилишида Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Ядро қуролларини тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти директори ўринбосари Константин Воронцов маълум қилди

“Украинадаги воқеалар жараёнида яққол намоён бўлган ўта хавфли тенденцияни алоҳида таъкидламоқчимиз. Гап АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан космосдаги фуқаролик инфратузилмаси таркибий қисмларидан, жумладан, қуролли тўқнашувларда тижорий компонентлардан фойдаланиши ҳақида бормоқда”, дейди у.

Унинг сўзларига кўра, квази-фуқаролик инфратузилмаси қасос олиш учун қонуний нишон бўлиши мумкин.

“Ғарбнинг ҳаракатлари оқибатида тинч космик фаолиятнинг барқарорлиги, шунингдек, ер юзида одамлар фаровонлигига боғлиқ бўлган кўплаб ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, биринчи навбатда, ривожланаётган мамлакатларда хавф-хатарларга дучор бўлмоқда”, дейди Воронцов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

446

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг