АҚШ “спектакли”: Усама бен Лоден ростдан ўлдирилганми?
Олам
−
01 Октябрь 2021
235852011 йилда Покистонда “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи бошлиғи Усама бен Лоденни йўқ қилиш бўйича операция кўпроқ саҳналаштирилганга ўхшайди. Ўша пайтда унинг ўз ўрнида бўлганини ҳеч нарса тасдиқламайди. Бу ҳақда воқеа тафсилотларини ўрганаётган гувоҳлар ва покистонлик журналистлар “РИА Новости”га хабар берди.
Расмий версияга кўра, 2011 йил 2 майда Усама бен Лоден вертолётлар билан Афғонистондан Абботободга етказилган Америка махсус кучлари томонидан йўқ қилинган. Покистонлик журналист Суҳаил Аббосий Абботободда содир бўлган воқеани АҚШга жаҳон ҳамжамияти ва Америка фуқаролари олдида юзини ёруғ қилиш учун керак бўлган спектакль деб атаган.
“Барчамиз аминмизки, бен Лоден бинода йўқ эди. Лекин, албатта, унинг оиласи бу ҳудудда бир неча йил яшаган”, дейди гувоҳлардан бири Ража Хорун.
Унинг айтишича, Америка ва Ғарб оммавий ахборот воситаларида бен Лоденнинг йўқ қилиниши ҳақидаги хабарлар шаҳар аҳолисининг барчасини ҳайратда қолдирган.
“Кейин маҳаллий ва хорижий журналистлар кела бошлади. Сўнг Обаманинг (АҚШнинг ўша пайтдаги Президенти Барак Обама — таҳр.) энг хавфли террорчилик ташкилотининг етакчиси йўқ қилингани билан боғлиқ баёнотлари ва табриклари эшиттирилди. Унинг жасади денгизга ташлангани эса бемаъни ва кулгили гап бўлди”, деган Хорун.
Маълумот ўрнида, Бен Лоден 2011 йилдаги рейд пайтида ўлдирилганига АҚШнинг 45-Президенти Дональд Трамп ҳам шубҳа билдирган.
LiveБарчаси