АҚШ ҳарбийларини Сомалидан бутунлай чиқариб ташлади
Олам
−
18 Январь 2021
3389АҚШ Президенти Дональд Трампнинг буйруғига биноан, АҚШ Қуролли Кучлари бўлинмаларининг Сомалидан чиқарилиши тўлиқ якунланди. Бу ҳақда бугун, 18 январь куни “Associated Press” хабар берди.
“Чекиниш ушбу операция давомида Аш-Шабоб жангчилари томонидан бизнинг кучларимизга ҳужум қилиш учун қилинган катта саъй-ҳаракатларга қарамай, жиддий жароҳатлар [ҳарбийлар] ёки техникаларнинг йўқотилишисиз амалга оширилди”, дейилади хабарда.
Сомали қирғоқларидан куч ва техникаларни эвакуация қилиш учун АҚШ денгиз кучларининг махсус гуруҳи тузилган, унинг таркибига “USS Nimitz” самолёт ташувчиси ҳам киритилган. У операция майдонига 21 декабрь куни етиб келган. Юзлаб махсус кучлар бўлган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг “USS Makin Island” десант кемаси томонидан Америка контингентини олиб чиқиб кетиш ишлари қўллаб-қувватланган.
АҚШ Президенти Трамп ўтган йилнинг 4 декабрида 2021 йил бошигача Сомалидан деярли барча Америка қўшинларини олиб чиқишни буюрганди. AFRICOM қўмондонлиги ҳозирда Сомалида бўлган 700 га яқин АҚШ ҳарбийлари ушбу мамлакат ҳудудидан олиб чиқилганини эълон қилди. Мавжуд маълумотларга кўра, уларнинг аксарияти Жибутидаги АҚШ денгиз экспедиция базаси – Кэмп-Лемоньега кўчирилган. Айни пайтда Африкада 6 минггача АҚШ ҳарбий хизматчилари бор.
LiveБарчаси