АҚШ Сенати Россияни терроризм ҳомийси деб эълон қилишга чақирди

Олам 4173
image
-

АҚШ Сенати Давлат департаментини Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Тегишли ҳужжат кеча, 28 июль куни АҚШ Конгресси сайтида чоп этилди.

Ҳужжатда Чеченистон, Грузия, Сурия ва Украинадаги воқеалар тегишли қарор қабул қилинишича сабаб сифатида кўрсатилган.

Россияни рўйхатга киритишни сўраб Киев Вашингтонга мурожаат йўллаган. Худди шундай таклифлар Конгресснинг бир қатор аъзолари томонидан ҳам билдирилган. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова аввалроқ бу ташаббусларни “аҳмоқона ўлчов” деб атаган. Дипломат АҚШнинг бундай қадамлари Россия томонидан жавобсиз қолмаслигидан огоҳлантирган.

Терроризм ҳомийлари рўйхатига Вашингтон назарида халқаро террорчилик ҳаракатларини қайта-қайта қўллаб-қувватлаган давлатлар киритилиши мумкин. Америка маъмурияти рўйхатдаги шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш нуқтаи назаридан кенг ваколатларга эга. АҚШ Молия вазирлиги ушбу юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, рўйхатдаги мамлакатлар билан савдо қилувчи давлатларга қарши чоралар кўриши мумкин. 1979 йилдан бери Вашингтон маъмурияти ўз рўйхатига фақат оз сонли давлатларни қўшган. Рўйхатга ҳозирда Эрон, Шимолий Корея, Куба ва Сурия киритилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×