АҚШ самолёти Россия чегаралари яқинида разведка ишларини олиб борди
Олам
−
02 Май 2021
10470АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг RC-135V стратегик разведка самолёти Россиянинг Узоқ Шарқ чегараларидаги Камчатка яқинида узун парвозни амалга оширди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Ғарбий авиация манбаларига кўра, Американинг электрон разведка самолёти Аляскадаги Эйлсон авиабазасидан ҳавога кўтарилган. Унинг йўли Камчатканинг жануби-шарқий қирғоғини ўз ичига олган.
Қайд этилишича, самолёт Вилючинск шаҳридаги Россиянинг атом сувости кемаларининг базаси жойлашган Авачинская кўрфазида ҳам кўриниш берган.
Маълумот учун, RC-135V самолётлари ўтган асрнинг 60-йилларида ҳарбий хизматга киришгандан бери АҚШ армияси иштирокидаги барча ҳарбий операцияларда, шу жумладан Вьетнам, Ливия ва Ироқдаги жангларда ҳам қатнашган. Совуқ уруш даврида ушбу самолётлар Совет ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини кузатган.
LiveБарчаси