АҚШ Россияни телефон етказиб бермаслик билан “қўрқитмоқчи” 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ расмийлари Россия Украинага бостириб кирган тақдирда қўшимча чеклов чораларини, жумладан, Россияга экспортни чеклаш бўйича “фавқулодда” чораларни қўллашни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг исмини ошкор этмаган расмийсига таяниб хабар берган.  

Таъкидланишича, бундай чора-тадбирлар сифатида улар телефонлар, асосий авиация ва автомобиль компонентлари ҳамда “кўплаб бошқа соҳалардан” материаллар етказиб беришни тақиқлашни муҳокама қилмоқда. Расмийнинг сўзларига кўра, бу чоралар аввал муҳокама қилинганлардан ташқари таклиф қилинган. 

Декабрь ойида АҚШнинг потенциал санкциялар пакети Россия Президенти Владимир Путиннинг атрофидагилар, россиялик олигархлар, банклар ва энергетика компанияларига, шунингдек Россияни SWIFT банклараро ўтказма тизимидан узиб қўйиш ва рублни бошқа валюталарга конвертациясини чеклаш чораларини ўз ичига олиши ҳақида хабар тарқалганди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 7 декабрь куни Жо Байден Владимир Путин билан музокаралар чоғида уни Россия Украинага бостириб кирса, “ҳал қилувчи иқтисодий ва бошқа чоралар” ҳақида огоҳлантирган. Путин, ўз навбатида, НАТОни “Украина ҳудудини босиб олишга бўлган хавфли уринишлар”да айблаб, ҳарбий иттифоқ шарқ томон кенгайтирилмаслиги кафолатини талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Украина

Баҳолаганлар

421

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг