АҚШ Россияга шантаж қиляпти – Рябков
Олам
−
09 Февраль 2022
12165Расмий Вашингтон турли йўллар билан Москвага босим ўтказишга уриняпти. Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков шундай фикр билдирди.
“Украинага асбоб-ускуналар, ўқ-дорилар, ҳарбий техника, жумладан, қирғин қуроллари етказиб бериш бўйича бу соҳада содир бўлаётган барча ишлар бизга қўшимча сиёсий ва, эҳтимол, ҳарбий-техник босим ўтказишга уринишдир. Шубҳасиз, бу ерда шантаж ва босимнинг таркибий қисми бор”, дейди у журналистларга.
Дипломат Киевга ракетага қарши THAAD тизимларининг етказиб берилишини ҳақидаги хабарларни соф шаклда провокация деб атади.
“Кескинликни пасайтириш, шу жумладан, Киевга Минск келишувларига тўлиқ риоя қилиш талабини қўйиш ўрнига турли хил маълумот ҳуружлари амалга оширилмоқда”, деган Рябков.
У, шунингдек, америкаликларнинг яқинда Москва Украина ҳарбийларининг Донбасс аҳолисига ҳужуми ҳақида видеолар тайёрлаётгани ҳақидаги сохта хабарларини эслатган.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг таъкидлашича, THAAD’нинг Украинага ўтказилиши инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш имкониятларини камайтиради.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15