АҚШ Россияга терс тушган Европага газ сотишни оширди

Олам

image

АҚШнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари сентябрь ойида европалик мижозларга етказиб бериш ҳажмини 4,37 миллион тоннагача оширди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда. 

Умуман олганда, АҚШ экспортининг 70 фоизи, август ва июль ойларида мос равишда 56 ва 63 фоиз Европа давлатлари ҳиссасига тўғри келган. Шу билан бирга, Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи мамлакатларига суюлтирилган газ етказиб бериш камайган.

Қайд этилишича, сентябрь ойида Қўшма Штатлар жаҳон бозорига ҳажми 6,3 миллион тонна бўлган 87 та суюлтирилган газ партиясини етказиб берган. Август ойида бу кўрсаткичлар пастроқ эди – 6,25 миллион тонна. 

Шу фонда сўнгги ойда Европада газ нархи пасайиб бормоқда. Европадаги суюлтирилган газ омборлари муддатидан анча олдин тўлдирилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, қишнинг ўтиши учун ягона хавф – бу Еврокомиссия томонидан ишлаб чиқилган ёқилғи тежаш режасининг амалга оширмаслигидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг