АҚШ Россияга нисбатан сиёсатида “Совуқ уруш” даврида қолиб кетган – Антонов

Олам

image

Америка ҳукумати Россияга нисбатан сиёсатида ҳамон “Совуқ уруш” мантиғига амал қилмоқда. Бу фикрни Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов “Newsweek” журналида чоп этилган мақоласида айтиб ўтди.

“Вашингтон доимий равишда Россия билан рақобат орқали ўзини кўрсатиши керак, деган таассурот пайдо бўлади. Гўё СССРнинг “арвоҳи” ҳамон Америка пойтахтидаги ҳокимият йўлакларида яшаётгандек, “Совуқ уруш” эса умуман тугамагандек”, деб ёзади у.

Антоновнинг сўзларига кўра, Украинадаги можаро контекстида Вашингтон демократик дунё қадриятларига путур етказувчи “ташқи душман” қиёфасида гавдаланади.

“Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ўнлаб йиллар давомида Қўшма Штатлар Украина ҳудудида Россияга қарши таянч ўрнатиш учун мақсадли ишлади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ҳукумат қарорларини қабул қилиш жараёнларига тўғридан-тўғри аралашуви орқали америкаликлар, ҳатто, мактаб ўқувчилари ҳам рус тилидаги ҳамма нарсага душманлик билан муносабатда бўлишларини таъминлашга ёрдам берди", дейди Россия дипломатик миссияси раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг