АҚШ Россияга қарши иқтисодий уруш олиб бормоқда – Песков

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари амалда Россия билан иқтисодий уруш олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“АҚШ Россияга қарши иқтисодий уруш эълон қилди, у бу урушни амалда олиб боряпти. Ҳа, де-факто шундай”, дейди у.

Кремль вакилининг сўзларига кўра, Россияда иқтисодиётдаги вазиятни барқарорлаштириш учун тизимли, жиддий ва пухта ўйланган чора-тадбирлар кўрилмоқда.

“Россия бозорини тарк этган хорижий корхоналарни миллийлаштириш борасида парламент аъзоларининг таклифлари бўйича Кремлда шаклланган позиция йўқ. Ҳукумат қароргоҳида санкцияларга жавоб бериш ва воқеаларни ривожлантиришнинг барча вариантлари ишлаб чиқилмоқда”, дейди Песков.

Бундан ташқари Дмитрий Песков Россия жаҳон даражасидаги энергия хавфсизлигининг ишончли кафолати бўлган ва шундай бўлиб қолишини ҳам алоҳида қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

474

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made