АҚШ Россияда терактлар бўлишидан огоҳлантирди

Олам

image

АҚШнинг Россиядаги элчихонаси терактлар хавфи туфайли Америка фуқароларини жамоат жойларидан узоқроқ юриш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

“ОАВ маълумотларига кўра, йирик шаҳарлар, жумладан, Москва ва Санкт-Петербургдаги савдо марказлари, темир йўл ва метро бекатлари, шунингдек, одамлар гавжум бўлган бошқа жойларга, шунингдек, Россиянинг Украина билан чегарасидаги кескинлик юқори бўлган ҳудудларга ҳужум қилиш хавфи мавжуд. “, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан америкалик дипломатлар ватандошларга оломондан сақланишни, оммавий ахборот воситалари хабарларига риоя қилишни ва ҳушёр бўлишни тавсия қилмоқда. Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни олиб юриш ва “АҚШ ҳукумати ёрдамидан мустақил эвакуация режасига эга бўлиш” тавсия этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

542

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг